«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду журналистларнинг ФИФАдаги можаролар ва ЖЧ—2022 мезбонини аниқлашда амалга оширилган жиноятлар ҳақида берган саволларига кескин тарзда жавоб қайтарди, деб хабар беради «Arena.uz».
Журналистлардан бири Криштиануга охирги вақтда бўлаётган можаролар ва Халқаро футбол федерацияси атрофидаги гап-сўзлар ҳақида савол берган.
«ФИФАнинг ҳам, Қатардаги мундиалнинг ҳам менга қизиғи йўқ», — дея ўзини бу каби икир-чикирлар ўйлантирмаётганига урғу берган ҳолда жавоб берган Роналду.
Изоҳ (0)