Қирғизистонлик учувчи хатолик сабаб, ўз бошқарувидаги Boeing’ни Краснодардаги қурилиши якунига етмаган учиш-қўниш йўлагига қўндирди. «Vesti.ru» хабарига кўра, мазкур Boeing 737-300 самолёти «Бишкек — Краснодар» йўналиши бўйлаб парвоз қилаётган эди.
Самолёт бортида 122 киши бўлган. Уларнинг ҳеч бири жабрланмаган, қўниш одатдаги тартибда амалга оширилган. Худди шу куни оқшомда самолёт Бишкекка қайтиб учиб кетган.
Маълум бўлишича, қурилаётган йўлакка унга қўниш тақиқлангани ҳақидаги махсус белгилар ўрнатилган эди. Ҳодиса юзасидан тергов маълумотлари Қирғизистон авиация маъмурларига топширилган.
Изоҳ (0)