Россия Ташқи ишлар вазирлиги Вашингтонга Гаага суди қарорини тан олишни ва Россиядан тегишли товон ундиришни сўраётган ЮКОСнинг собиқ акциядорларининг даъвоси АҚШ судида кўриб чиқилиши юзасидан нота йўллади, деб хабар бермоқда Meduza.
Баёнотда айтилишича, АҚШ ҳудудидаги Россия мулкларига нисбатан ижро чоралари қўлланилишига исталган уриниш Россия томонидан АҚШ, унинг фуқаролари ва юридик шахсларига нисбатан худди шундай жавоб қайтарилишига олиб келади.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йил июнида Гаага ҳакамлик суди Россияга ЮКОСнинг собиқ акциядорларига 50 миллиард доллар миқдорида товон тўлаш мажбуриятини юклаган эди.
Изоҳ (0)