Икки ҳафталигида онасининг қаҳрига учраган йўлбарс боласига энди одамлар ва итлар ота-оналик қилмоқда. Бу ҳақда «BigPicture.ru» хабар бермоқда.
Йўлбарс боласи Словакиядаги ҳайвонот боғида дунёга келди. Туғуруқ жараёнидан даҳшатга тушган тажбирасиз она йўлбарс эса ўз боласидан воз кечди.
Энди йўлбарс боласига ҳайвонот боғи ходималари — Ивета ва Миска, шунингдек, Блэки, Женни ва Хьюго лақабли уч ит ғамхўрлик қилмоқда.
Ёш йўлбарс бор бўш вақтини овқатланиш, ухлаш ва ўйин ўйнаш билан ўтказмоқда, итлар эса унга кўз-қулоқ бўлиб, қўшимчасига, силаб-сийпалашади ҳам.
Изоҳ (0)