Европа Иттифоқи мамлакатларининг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари Россия томонидан жорий этилган озиқ-овқат эмбаргосидан 5,5 миллиард евро миқдорида зарар кўрди. Бу ҳақда, Европа фермерлари профессионал иттифоқи президенти Альберт Ян Маат маълум қилди, дея хабар бермоқда «RBC.ru».
«Россия жорий этган савдо эмбаргоси қишлоқ хўжалик маҳсулотларимиз экспортини қарийб ярмига — 5,5 миллиард еврога қисқартирди, бундан деҳқонларимиз ва фермер хўжаликларимиз азият чекмоқда», — деди Маат.
Ҳозирги вақтда фермерларнинг профессионал иттифоқи Россия жорий этган озиқ-овқат эмбаргоси муаммоларига бағишлаб, Брюсселда норозилик намойиши ўтказишни режалаштирмоқда. Намойиш сентябрь ойининг биринчи ҳафтасида бўлиб ўтиши мумкин.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Европа Иттифоқи маҳсулотларининг Россияга экспорти тақиқини яна бир йилга узайтирганди. Путиннинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи санкцияларига нисбатан кўрилган чоралар маҳаллий фермерлар учун яхши бир имкониятдир.
Изоҳ (0)