Саманта Пауэр охирги 50 йил ичида илк бор Куба дипломатик ваколатхонасига ташриф буюрган АҚШнинг БМТ ҳузуридаги доимий вакили бўлди. Бу ҳақда «Kоммерсант.ru» хабар беради.
«Тарихий кун: охирги ярим аср давомида Куба давлати ваколатхонасига ташриф буюрган АҚШнинг БМТ ҳузуридаги биринчи доимий вакили бўлдим. АҚШ ва Куба ўртасидаги муносабатларнинг давом этишини кутиб қоламан. Бу Кубада инсон ҳуқуқларининг қўллаб-қувватланишида муҳим ҳисобланади», — дейди Саманта ўзининг Twitter’даги саҳифасида.
Изоҳ (0)