Спорт кийимларини ишлаб чиқарувчи Adidas компанияси оёқ кийимлар онлайн-конструкторида Жорж Лукаснинг «Юлдузли жанглар» фильмлари мавзусига оид кроссовка яратиш имконини берувчи хизматни ишга туширди. Бу ҳақда Mashable хабар беради.
Харидор ушбу фильм билан боғлиқ кроссовка моделини танлаши, шунингдек мустақил равишда унга безаклар қўшиши мумкин. Бундай оёқ кийимининг нархи 110 доллардан 120 долларгача туради. Компания июль ойининг ўрталарида«Юлдузли жанглар»дан илҳомланиб яратилган кроссовкаларининг янги тўпламини тақдим қилди.
Изоҳ (0)