Америкалик хонанда Мэрайя Кэри Голливуддаги Шуҳрат хиёбонида ўз исми ёзилган юлдузга эга бўлади, дея хабар бермоқда Billboard.
Маросим 5 август куни бўлиб ўтади. Унда режиссёрлар Ли Дэниэлс ва Бретт Ратнер, шунингдек, Epic Records лейбли раҳбари Эл Эй Рэйд ҳам қатнашади. Кэрининг юлдузи ҳисоб бўйича 2556-сидир.
Кэри беш марта «Грэмми» мукофотини қўлга киритган ва бошқа кўплаб мусиқий совринлар эгасидир. Пластинка ва сингллари 200 миллиондан ортиқ нусхада сотилган Мэрайя тижорий жиҳатдан тарихдаги энг омадли хонандалардан бири ҳисобланади.
Кэрининг қўшиқлари 18 марта Billboard чартида биринчи бўлган. Улар орасида энг машҳурлари Hero, We Belong Together, Infinity, My All ва Without You ҳисобланади. Хонанда шу кунгача 14 та альбом чиқарган бўлиб, сўнггисининг тақдимоти 2014 йилда бўлиб ўтганди.
Изоҳ (0)