КХДР етакчиси Ким Чен Ин халқ республикаси ҳарбий-ҳаво кучларининг Кальма ҳарбий базасида бўлиб ўтган машғулотларини кузатди. «ТАСС» хабарига кўра, Ким Чен Ин мазкур машғулотларни «АҚШ ва Жанубий Кореяга қарши урушга тайёргарлик» деб атаган.
Учувчиларнинг кўргазмали машғулотларида қатнашган Шимолий Корея бош қўмондонлиги бошлиғи Ри Ён Гиль ўз нутқида Корея яримороли кўлами жиҳатидан 65 йил аввалги низодан ортда қолмайдиган уруш ёқасида турганини таъкидлади. У, шунингдек, АҚШ ва Жанубий Кореяни «ёлғончиликда» ҳамда «уруш ваҳимасини келтириб чиқариш»да айблади.
Корея марказий телеграф агентлиги машғулотлар айнан қачон ўтказилганига аниқлик киритмаган.
Изоҳ (0)