АҚШ Давлат департаменти Саудия Арабистонига 5,4 миллиард доллар қийматидаги Patriot Advanced Capability-3 русумли бошқариладиган зенит ракеталари сотилишини маъқуллади. Бу ҳақда Пентагон маълумотларига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Қурол-яроғни Американинг Lockheed Martin компанияси етказиб беради. Ушбу компания вакилларининг маълум қилишича, мазкур техника айни пайтда Германия, Нидерландия, Бирлашган Араб Амирликлари, АҚШ, Тайвань ва Япония Қуролли кучларида ишлатилмоқда.
Америка ташқи сиёсий маҳкамаси Саудияга мамлакат пиёда қўшинлари учун 500 миллион долларлик ўқ-дорилар сотилишини ҳам маъқуллаган.
Изоҳ (0)