Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзига нисбатан кўплаб суиқасдлар тайёрланишини, бироқ бу ҳақда гапирмаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
«Жуда кўп суиқасдлар бўлган, мен фақат улар ҳақида гапирмайман, бу ноқулай. Бир неча ой олдин бўлганди, Чёрноречьеда, тўрт ойча олдин. Ўша ердаги қувурга бомба қўйилган. ‘Грозний денгизи’ ёнидаги инвестиция майдончасига бомба қўйилган», — деди Қодиров.
Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳолатларда Ҳамзат Битюкаевга қарашли жангарилар гуруҳи ҳаракат қилган.
Изоҳ (0)