АҚШ маъмурлари Исроил ҳукуматининг Фаластиндаги босиб олинган ҳудудларда яҳудийлар манзилгоҳларини кенгайтириш ҳақидаги қароридан хавотирда. Улар бундай чора минтақадаги низоларга барҳам беришда кўмаклашмайди, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаментининг расмий вакили Марк Тонер ўз баёнотида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«АҚШ ҳамон ушбу манзилгоҳларни ноқонуний деб ҳисоблайди ҳамда уларнинг Ғарбий соҳил ва Шарқий Қуддусда қурилишини давом эттиришга қатъий қаршилик билдирамиз. Манзилгоҳларни кенгайтириш икки давлатнинг мавжуд бўлиш имкониятини хавф остида қолдиради», — деди у.
Аввалроқ Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Бейт-Эл яҳудийлар манзилгоҳида 300 та турар жой қуриш ҳақида қарор қабул қилган эди.
Изоҳ (0)