«Евромайдон» ҳодисаларидан сўнг Украинадан қочиб кетган мамлакат собиқ бош вазири Николай Азаров Россияда Украинани қутқариш қўмитасини тузади, дея хабар бермоқда «Newsru.com».
3 август куни ушбу ташкилот тақдимоти ўтказилади. Матбуот анжуманида Украинани қутқариш қўмитаси тузилиши ҳақида эълон қилинади. Шунингдек, украин халқига мурожаатнома тарқатилган бўлиб, унда мамлакатдаги вазиятни тартибга солиш режаси батафсил ёритилган ва қўмита Украина тақдири учун жавобгарликни ўз бўйнига олишга тайёрлиги айтилган.
Бундан ташқари, матбуот анжуманида Украина президентлигига муқобил номзод эълон қилинади, у Олий Рада собиқ депутати Владимир Олейник бўлиши хабар қилинмоқда.
Изоҳ (0)