Тошкентнинг «Локомотив» футзал клуби 28 июль куни клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Эронга йўл олади. Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, 31 июль — 7 август кунлари Исфаҳон шаҳрида ташкил этиладиган мусобақада «Локомотив» Ўзбекистон чемпиони сифатида иштирок этади.
Қуръа натижаларига кўра, «Локомотив» «B» гуруҳидан ўрин олган. Мазкур гуруҳда Ўзбекистон чемпионига мусобақанинг амалдаги чемпиони, Япониянинг «Нагоя Оушенз» ҳамда Қирғизистоннинг «МФС Эмгек» жамоалари қаршилик кўрсатади.
«Локомотив» футзал клуби Осиё чемпионатига қуйидаги ўйинчиларни олиб кетади: Акмал Ҳазратқулов (дарвозабон), Фарҳод Мираҳмедов, Сарвар Шоаҳмедов, Тоҳир Абдураззоқов, Феруз Фахриддинов, Искандар Холматжонов, Шокир Ҳодиев, Шуҳрат Аҳмедов, Александр Шин, Орифхўжа Акбархўжаев, Илҳомбой Шарипов, Санжар Зиёхонов, Ойбек Полвонов.
Изоҳ (0)