«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос клуб президенти Флорентино Перес билан учрашиб, келажаги борасида бир тўхтамга келиб олди, деб хабар қилади «Uff.uz».
Мадридликлар айни пайтда Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Мана шу шаҳарда ўтган учрашувда Рамос клуб билан шартномасини узайтиришга розилик берган.
Рамоснинг сўзларига кўра, гап шартноманинг молиявий томонларида эмас. Шунчаки, футболчи ўзи севган жамоасида унинг қадрига етишларини хоҳламоқда.
Изоҳ (0)