Бугун, 27 июль куни Швейцариянинг Гштад шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 494,310 еврони ташкил этувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари старт олди. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик Денис Истомин ҳам иштирок этяпти, деб хабар қилади «Olamsport.com».
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси илк даврадаги учрашувини якунлади. Саралаш мусобақаси ғолибларидан бири франциялик Максим Тейшерага қарши кортга чиққан Денис рақибини 6:0, 6:4 ҳисобида таслим этди.
Энди Денис иккинчи даврада швейцариялик Хенри Лааксонен ва португалиялик Жоао Соуза учрашуви ғолиби билан тўқнаш келади. Бу йил юбилей 100-маротаба ташкил этилаётган Гштад турнири ғолиби 80 минг евро мукофот пули ҳамда 250 рейтинг очкосига эга бўлади.
Изоҳ (0)