Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Нигина Абдураимова Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида давом этаётган Baku Cup теннис турнирининг саралаш баҳсларини муваффақиятли якунлаб, асосий тўрга йўлланма олди, деб хабар қилади «Olamsport.com».
Турнирнинг мукофот жамғармаси 250 минг АҚШ долларини ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, саралаш мусобақасининг 6-ракеткаси сифатида қайд этилган Нигина илк даврада россиялик Ксения Ликинани 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.
Асосий тўр мусобақасига чиқиш имконини берувчи учрашувда эса Абдураимова италиялик Настася Барнеттни 7:5, 6:3 ҳисобида енгди. Бир соату 33 дақиқа давом этган баҳсда Нигина 7 та эйс зарбасини амалга оширди.
Изоҳ (0)