АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон шахсий почта манзили орқали махфий маълумотлар жўнатганлиги юзасидан унга қўйилаётган айбловларни рад этди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
«Мен ўша пайтда махфий бўлган ҳеч нарсани жўнатмаганман ва қабул қилмаганман», — дея таъкидлаган хоним Айова штатида тарафдорлари билан ўтказилган учрашувда.
23 июль, пайшанба куни махфий хизматларни назорат этиш билан шуғулланувчи бош инспектор Чарльз Маккалоу Конгрессга йўллаган хабарида Клинтоннинг 30 мингта хати орасидан танлаб олинган 40 та мактубда ҳукумат томонидан махфий ҳисобланган маълумотлар мавжуд камида тўртта хат аниқланганини маълум қилган.
Инспектор маълумотлар айнан ўша, жўнатилган пайтида махфий ҳисобланганига аниқлик киритиб ўтди.
Изоҳ (0)