Луизианадаги кинотеатрда отишма уюштирган киши руҳий хасталикка чалингани аниқланди. 59 ёшли уйсиз Жон Рассел бир муддат аввал руҳий ёрдам кўрсатиш учун касалхонага жойлаштирилган. Шундай бўлишига қарамай, киносеанс давомида томошабинларга қарата ўқ узган қуролини қонуний асосда харид қилган. Уни бу жиноятга ундаган сабаблар ҳозирча номаълум. Бу ҳақда «Vesti.ru» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Луизианадаги кинотеатрда фильм намойиш этилаётганда Хаузер тўсатдан ўрнидан туриб, бирор сўз айтмай, ўт очган. Кинозалда ўша пайт тахминан 100 киши бўлган. Отишма оқибатида уч киши, жумладан, жонига қасд қилган мерганнинг ўзи ҳам ҳалок бўлган, етти киши жароҳатланган.
Изоҳ (0)