Олимлар мамонтларнинг қирилиб кетишига иқлим ўзгаришлари, аниқроғи, муз даври охирларида Ер юзида ҳароратнинг кўтарилиб кетиши асосий омил бўлганини маълум қилмоқда. Шундай мазмундаги мақола Science журналида эълон қилинди, дея хабар берди «Корреспондент.net».
Генетиклар мамонтларнинг ДНКларини таҳлил қилди, шунингдек, иқлим 11 минг йил аввал, мамонтлар йўқолиб бораётган даврда қандай ўзгарганини текширди. Тадқиқотлар натижасида жониворларнинг қирилиб кетишига ҳақиқатан ҳам иқлим ўзгаришлари, фақат қаҳратон совуқ эмас, аксинча, муз даври охирида ҳароратнинг ошиши сабаб бўлгани аниқланди.«Бундай исиш сайёрамиз иқлимига улкан таъсир кўрсатган: ёғинлар миқдори камайган, ўсимликлар дунёси ўзгарган», – дейди олимлардан бири Алан Купер. Иссиқ об-ҳаво билан боғлиқ ўзгаришлар охир-оқибат мамонтлар Ер юзидан йўқолиб кетишида асосий роль ўйнаган кўринади.
Изоҳ (0)