28 июль, сешанба куни Украина бош прокурори Виктор Шокин матбуот анжуманида мамлакатнинг собиқ раҳбари Виктор Янукович билан боғлиқ ишларнинг судга оширилишини эълон қилади. Бу ҳақда Украина президенти Пётр Порошенко 25 июль, шанба кечки пайт ўзининг Facebook'даги саҳифасида маълум қилган, дея хабар бермоқда «Korrrespondent.net».
«Януковичнинг иши судга ошади. Сешанбада бош прокурор Виктор Шокин Янукович бошчилигидаги мамлакатнинг олдинги раҳбариятига оид ишлар судга ўтказилиши ҳақида матбуот анжуманида маълум қилади», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Украина бош прокуратураси Виктор Янукович билан боғлиқ бир неча жиноий ишларни кўриб чиқмоқда. Собиқ давлат раҳбарига конституцион тузумни ўзгартиришга уриниш, мансабини суиистеъмол қилиш каби қатор айблар қўйилган.
Изоҳ (0)