Мексиканинг Наярит штати маъмурлари 149 тонна нашани йўқ қилди. Ноқонуний экинлар Роса-Бланка шаҳарчасидаги назорат текширувлари чоғида аниқланган. Бу ҳақда Мексика хавфсизлик комиссиясига таяниб, «РИА Новости» маълум қилди, дея хабар бермоқда «Kommersant.ru».
Ҳаммаси бўлиб бешта ҳудудда шундай майдонлар борлиги маълум бўлди. Ҳуқуқни муҳофаза этиш идоралари ходимлари бу майдонлардан йиғиштириб олинган 149 тонна тақиқланган ўсимликни ёқиб юборди. Бу кейинги йилларда мамлакатда йўқ қилинган энг йирик миқдордаги марихуана «хирмони» бўлди.
Изоҳ (0)