Fiat Chrysler АҚШдан 1,6 миллион автомобилни қайтариб олади. Компанияда руль ва тўқнашув датчикларига оид бир-бирига боғлиқ бўлмаган икки муаммони пайқаб қолишган. Бу ҳақда AP агентлигига таяниб, «Kommersant.ru» хабар берди.
24 июль, жума куни Fiat Chrysler хакерлар бу автомобилни интернет орқали назорат этиш имконига эга эканлиги ҳақида маълум қилгач, 1,4 миллион дона Jeep Cherokee’ни ҳам қайтариб олишга қарор қилган.
Изоҳ (0)