Кабинасининг герметизацияси бузилгани ҳақида сигнализация ишлаб кетганига қарамай, UTair авиакомпаниясининг «Самара – Москва» йўналиши бўйлаб парвоз қилаётган Boeing 737-500 самолёти «Внуково» аэропортига муваффақиятли қўнди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Экипаж йўриқномага асосан ҳаракат қилди. Пастлаш ва қўниш белгиланган тартибда амалга ошди. Самолёт кабинасида кислородли ниқоблар тарқатилмади», — деди агентлик суҳбатдоши.
Самолёт бортида 63 йўловчи бўлган. Уларнинг ҳеч бири жабрланмаган.
Изоҳ (0)