«Росселхознадзор»нинг Новосибирск вилояти бўйича ҳудудий бўлими Россияга Тожикистондан тўртта манзарали каптар олиб кирилиши олдини олди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Энг яқин рейс билан каптарлар Россиядан Тожикистонга депортация қилинди», — дейди ветеринария назорати хизмати ходимлари.
Бошқармадан маълум қилишларича, мазкур чора «жониворлар ва инсонлар учун умумий бўлган хавфли касалликлар тарқалиши эҳтимолини олдини олиш мақсадида кўрилган».
Қайд этиш жоиз, бу қушларнинг Россиядан депортация қилиниши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. 2014 йил февралида Толмачево аэропортидан икки каклик, кейинроқ икки канарейка Тожикистонга депортация қилинган. Ўша йилнинг май ойида эса икки тўтиқушнинг Россияга киришига йўл қўйилмаган.
Изоҳ (0)