Россиянинг Свердловская вилояти бўйича Тергов қўмитаси аёл ёш қизчани бўйнига арқон боғлаб сайр қилдириб юргани акс этган видеодан сўнг жиноят иши қўзғади, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Таъкидланишича, жиноий иш Россия Жиноят кодексининг 156-моддасида кўзда тутилган жиноят аломатлари (вояга етмаганларни тарбиялаш бўйича мажбуриятларни тегишлича бажармаслик) бўйича очилган.
Екатеринбургда олинган видеода аёл киши қизчанинг бўйнига тасма боғлаб, уни кўчада сайр қилдириб юргани акс этган. Қизчанинг қўлларига қўлқоп кийилган бўлиб, у қўл-оёқларига таянган ҳолда ҳаракатланган.
Изоҳ (0)