АҚШ давлат котиби Жон Керри ядро дастури бўйича келишувдан сўнг Исроилнинг Эронга нисбатан бир томонлама хатти-ҳаракатлари катта хато бўлади, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
NBC телеканалининг Today кўрсатувида бошловчи Керридан Эрон ва «олтилик» ядро дастури бўйича келишувга эришганидан сўнг Исроил Теҳронга нисбатан ҳарбий ҳужум ёки киберҳужум уюштириши эҳтимоли бор-йўқлиги ҳақида сўради.
«Бу катта хато бўларди ҳамда Исроил ва бутун минтақа учун оғир оқибатлар келтириб чиқарарди, ва мен бунга зарурат бор деб ўйламайман», — деди Керри.
Изоҳ (0)