Ҳиндистон шарқидаги Бихар штатида яшин уриши натижасида 9 киши қурбон бўлди, яна 13 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда «Indianexpress.com».
Каймур округида аёллар шоли экаётганида уларни яшин урган. Аурангобод округида чорва молларини ўтлатаётган 18 ёшли йигит яшин уришидан вафот этган.
Ҳиндистоннинг шимолий ва шарқий ҳудудларида июнь ойидан октябргача давом этадиган ёмғирлар мавсумида одамлар тез-тез яшин қурбонига айланади.
Изоҳ (0)