Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россия президенти Владимир Путин «Казань-Арена» стадионида сув спорти бўйича мамлакат терма жамоаси аъзолари билан учрашув чоғида сув полоси билан шуғулланиб кўришини маълум қилди. Бу ҳақда «Р-Спорт» хабар бермоқда.

Фото: nevnov.ru

Фото: nevnov.ru

Сув спортининг ушбу тури билан шуғулланишни давлат раҳбарига спортчиларнинг ўзлари таклиф этди. «Сув полоси? Чўкиб кетмасам бўлгани … Лекин мени қўллаб-қувватлаб турсангиз, бажонидил ўзимни синаб кўришим мумкин», — дея муносабатини билдирди президент.

Эслатиб ўтамиз, 24 июль, жума куни Путин Қозонда сув спорти бўйича XVI жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида қатнашди. Спортнинг бу йўналишидаги дунё биринчилиги Россияда илк бор ўтказилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар