Италиянинг «Рома» клубида тўп сурувчи 5 нафар футболчи Жакарта аэропортида паспорт назоратидан ўта олмади, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Жамоа Индонезияга мавсумолди йиғинларини ўтказиш учун ташриф буюрганди. Божхонада ивуарлик Сейду Думбия ва Жервиньо, сербиялик Адем Льяич, колумбиялик Виктор Ибарбо ва испаниялик Антонио Санабрия билан муаммо чиқди.
Уларни мамлакатга киритишга тўсқинлик қилган сабаблар ошкор қилинмади. Барча беш футболчи Италияга қайтиб кетди.
Изоҳ (0)