Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Швециянинг Бастад шаҳрида давом этаётган турнирдаги иштирокини якунлади, деб хабар қилади «Olamsport.com».
24 июль куни ўтказилган яккалик баҳсининг чорак финал учрашувида франциялик Бенуа Пэрга қарши кортга чиққан Денис рақибига 4:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Турнирнинг мукофот жамғармаси 439 405 еврони ташкил этади. Таққослаш учун, Истомин дунё рейтингида 73, Пер эса 62-ўринни эгаллаб турибди. Истомин илк даврада аргентиналик Диего Шварцманни 6:3, 6:4, иккинчи даврада эса испаниялик Николас Альмагрони 6:3, 6:3 ҳисобида мағлуб этганди.
Изоҳ (0)