Покистон Хитойдан саккизта сувости кемаси харид қилиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Express Tribune нашрига таяниб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Шартнома қиймати 4—5 миллиард долларга етади, Исломобод бу маблағни тўртга тенг бўлиб тўлаши мумкин.Сувости кемаларини харид қилиш бўйича келишувга Покистон молия вазири Исҳоқ Дор ва Хитойнинг China Shipbuilding & Offshore International Company кемасозлик компанияси бош директори Сюй Цзицюнинг музокаралари чоғида эришилган.
Айнан қандай сувости кемалари ҳақида гап кетаётганлиги ҳозирча маълум эмас. Олдинроқ Покистон газеталари Пекин билан 041 (НАТО таснифида «Юан») туридаги дизель-электр сувости кемаларини харид қилиш масаласи муҳокама қилинаётгани ҳақида хабар қилганди.
Изоҳ (0)