Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бурундининг амалдаги раҳбари Пьер Нкурунзиза президентлик сайловларида ғолиб чиқди ва учинчи муддатга қайта сайланди. Бу ҳақда маҳаллий сайлов комиссиясига таяниб, AFP агентлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда «Kommersant.ru».

Фото: cntv.ru

Фото: cntv.ru

Сайлов комиссияси раҳбари Пьер Клавер Ндайикарийенинг маълум қилишича, Нкурунзиза 69,41% овоз тўплаган. Ундан кейинги ўринда амалдаги президентнинг асосий рақиби Агатон Рваса бормоқда: унинг учун сайловчиларнинг салкам 19 фоизи овоз берган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бурундида президент Пьер Нкурунзизанинг мамлакат Конституциясига зид равишда учинчи муддатга сайланиш ҳақидаги қарорига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтган, шундан сўнг маъмурлар митинглар ўтказишни тақиқлаб қўйганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Қозоғистон
Қозоғистонда одамлар орасида Сибир яраси аниқланди
Шоу-бизнес
Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)
Дунё
Вафотидан кейин тақдирланган Тупак Шакур, Исроил армиясига тош отаётган фаластинлик, пичоқланган болалар — 8 июнь суратлари