Ҳиллари Клинтон шахсий почта манзили орқали амалга оширган ёзишмаларда махфий маълумотлар топилди. АҚШ Разведка ҳамжамиятида маълум қилишларича, Клинтон томонидан жўнатилган камида тўртта мактубда шундай манбалар бўлган. Текширувдан эса ҳозирча 30 минг хатдан 40 таси ўтган, холос. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
2015 йил мартида, Ҳиллари Клинтон президентликка номзодини илгари суриши арафасида The New York Times газетаси хоним АҚШ Давлат департаментини бошқарган йиллари шахсий почтасидан хизмат фаолиятида фойдалангани ҳақида мақола эълон қилганди. Ўшанда Клинтон ўзини оқлаб, шахсий почта манзилидан махфий маълумотларни жўнатмаганини билдирган ва ёзишмаларнинг барчасини эълон қилишни сўраган. Ҳозирда Давлат департаменти мактубларни эълон қилишни бошлади: ёзишмалар махфийлигини текшириб чиқиш кераклиги туфайли, улар тўлиқ 2016 йилгача элон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиллари Клинтон 2009—2013 йилларда АҚШ Давлат котиби бўлган.
Изоҳ (0)