25 июль, шанба кунига ўтар кечаси Чилининг шимолий қисмида 5,5 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда, АҚШ Геология хизматига асосланиб, «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Ерости силкинишларининг маркази Икике шаҳридан 15 километр жануби-ғарбда, ўчоғи эса 34 километр чуқурликда бўлган.
Шунингдек, «ТАСС»нинг АҚШ Геология хизматига таяниб тарқатган хабарига кўра, Индонезия соҳилларида 5,4 магнитудали зилзила қайд этилган.
Зилзила маркази Кроя аҳоли пунктидан 79 километр жануби-ғарбда, ўчоғи эса 82 километр чуқурликда бўлган.
Изоҳ (0)