«Домодедово» аэропорти маъмурияти Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикиннинг терговчилар 2011 йил январида юз берган теракт оқибатида етказилган зарарни қоплаш учун товон пулини аэропортдан ундириш ниятида эканлиги ҳақидаги баёнотига жавоб берди. Бу ҳақда «Новая газета» хабар бермоқда.
Аввалроқ Россия Тергов қўмитаси «Домодедово» аэропорти эгаларига нисбатан террорчилик ҳаракати бўйича жиноят иши очганди. Терговчиларнинг фикрича, террорчилар аэропорт транспорт хавфсизлиги учун жавобгар шахслар ўз ишига масъулиятсиз қарашига комил ишонч билан ҳаракат қилган.
«Домодедово» аэропортидаги террорчилик ҳаракати 2011 йил 24 январь куни юз берганди. Қўлбола портловчи ускунанинг ишга тушиши оқибатида 37 киши ҳалок бўлган, яна 172 киши турли даражада тан жароҳати олган.
Изоҳ (0)