Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари хабарига кўра, Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида Салор базасидан Мустақиллик кўчасига олиб борувчи Сайрам 7-тор кўчаси ёпиб қўйилди, деб ёзади «UZ24».
Илова қилинган суратларга қараганда, йўлнинг бир томони бетон тўсинлар билан, иккинчи томони панжара билан тўсилган.
Шу тариқа, энди Сайрам 7-тор кўчасидан Мустақиллик кўчасига чиқиб бўлмайди, дейилади хабарда.
Йўлнинг беркитилиши ва ушбу ҳудуддаги таъмирлаш ишлари ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимияти сайтида хабар берилганича йўқ.
Изоҳ (0)