Бухоро шаҳридаги «Махсусавтохўжалик» компанияси истиқболда чиқиндини саралаш станцияси, чиқиндини қайта ишлаш ва биогаз ишлаб чиқариш бўйича заводлар қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «12news.uz» хабар бермоқда.
Компания директори Саид Кенжаевнинг сўзларига кўра, шаҳар ҳудудидан маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш учун уч миллиард сўмга лизинг асосида махсус ISUZU, шунингдек, MAN ва HOWA автомобиллари сотиб олинган. Бундан ташқари, 55 та металл контейнерлар ҳам харид қилинган. Маълум қилишларича, компаниянинг 37 нафар ишчиси ҳар куни 65 маҳалла ҳудудидан 350 минг куб метр чиқиндини олиб чиқади.
Кенжаевнинг қайд этишича, «Махсусавтохўжалик» ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини тежаш мақсадида автотранспорт воситаларини бензин ёнилғисидан метан газига ўтказмоқда, шунингдек, иш самарадорлигини ошириш учун махсус техникаларга GPS навигация тизимлари ўрнатилган.
Изоҳ (0)