Тошкентнинг Сергели туман ички ишлар бошқармаси пойтахтда тўрт ёшли қизчанинг ўлимида гумон қилинаётган шахсга нисбатан қидирув эълон қилди, дея хабар бермоқда «12news.uz».
Милиция маълумотларига кўра, 3,5—4 ёшлардаги қизчанинг жасади Сергели туманидаги 264-сонли мактаб ахлатхонасида топилган. Унда бўғиб ўлдириш аломатлари аниқланган.
ТИИБ хабарида қотилликда гумонланувчининг ташқи кўриниши билан боғлиқ маълумотлар ҳамда унинг фотороботи келтирилади.
Изоҳ (0)