Россиянинг Екатеринбург шаҳри полицияси аёлнинг ит тасмаси билан боғланган қизчани сайр қилдириб юргани тасвирланган видеони ўрганиб чиқмоқда. Кадрларда қизалоқнинг тўрт оёқлаб юрганини кўриш мумкин, деб хабар беради «Звезда» телеканали.
Видеони екатеринбурглик Алексей Власкин суратга туширган. У ушбу ёзувни маҳаллий полиция ва E1.ru порталига топширган.
https://www.youtube.com/watch?v=iRH6EButUAs
«Мен буни 20 июль куни тушликдан кейин ‘Яшил дарахтзор’ боғида кўрдим. Мен футбол майдони олдида айланиб юргандим ва мана шундай ғалати жуфтликни учратдим. Уларни 10 дақиқача кузатдим ва бу вақт давомида бола тўрт оёқлаб югуриб юрди, жуда усталик билан, деб таъкидлаган бўлардим. Мени олдимда тик оёқда турмади. Бошқа болалар қўлларида қизалоққа овқат берди, у худди ит каби чопиб келди», — деб Власкиннинг сўзларидан келтиради портал.
Ҳуқуқ-тартибот органлари аёл ва қизчанинг шахсини аниқлашга уринмоқда.
Изоҳ (0)