Австралия, Голландия, Бельгия, Малайзия ва Украина ташқи ишлар вазирлари уриб туширилган «Боинг» ишини кўриб чиқиш учун имкон қадар қисқа фурсатда БМТ трибуналини ташкил этишга чақириб, очиқ хат йўллади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Бундай трибунал юқори даражадаги шаффофлик, холислик ва ҳисобдорликни таъминлайди», — дейилади The Financial Times газетасида чоп этилган мактубда.«Хавфсиз парвозлар халқаро алоқалар ривожи ва тинчлик учун зарурдир. Шу сабабли ҳам биз мазкур даҳшатли ҳужумни жазосиз қолдира олмаймиз», — дейилади очиқ хатда.
Эслатиб ўтамиз, Malaysia Airlines’га тегишли «Боинг» самолёти 2014 йил 17 июль куни Украина устидан учиб кетаётган вақтида қулаган. Ҳодиса натижасида 298 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)