Туркия шарқидаги Элазиг шаҳридаги меҳмонхонада портлаш юз берди. Бу ҳақда Sabah газетаси хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш натижасида уч киши жабрланган.
Полиция портлаш газ сизиб чиқиши оқибатида юз бергани эҳтимолини инкор этмаяпти. Баъзи маълумотларга кўра, портлаш юз берган хонада олов ёқиш учун мўлжалланган суюқликлар солинган шиша идишлар бўлган.
Элизаг Суруч шаҳридан тахминан 200 километр шимолда жойлашган — аввалроқ Суручдаги теракт натижасида 30 киши ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)