АҚШнинг Нью-Жерси штатида полиция уч кун мобайнида бегона уйдаги каравот остида яширинган Жейсон Хаббард исмли шахсни қўлга олди. Бу ҳақда The Daily Mirror нашрига таяниб, «Knews.kg» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Жейсон уй эгаси ахлат тўккани чиққанда очиқ қолган эшик орқали уйга кирган, у қайтганда эса ҳеч ким бўлмаган бошқа хонага ўтиб, каравот тагига яширинган. Хонадондан чиқиб кетишнинг иложини тополмай, қўлидаги тўртта уяли телефонни электрдан қувватлантириб, ўйнаб ўтирган. Уч кундан сўнг уй эгаси шубҳали шовқин-суронни пайқаб қолиб, Хаббардни топиб олган.
Полиция бу кимса уйни ўмармоқчи бўлганини тахмин қилмоқда. Хаббард ҳибсга олинди, унинг учун 50 минг доллар гаров пули белгиланган. Омади юришмаган талончига бировнинг уйига ноқонуний равишда кириш ва хизматлардан рухсатсиз фойдаланиш айби қўйилди: Хаббард бировнинг электр манбасини ишлатган.
Изоҳ (0)