20 июль куни истеъфога чиққан Қирғизистон президенти маъмуриятининг собиқ раҳбари Данияр Наримбаев қўлга олинди ва республика миллий хавфсизлик давлат комиссиясининг тергов изоляторига жойлаштирилди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Наримбаев 22 июль куни Бош прокуратурада сўроқ қилинганидан кейин ҳибсга олинган. У Бишкек мери Нариман Тюлеевнинг мамлакат Олий судидаги иши ижобий якунланиши учун коррупцияга аралашганликда ва айбланувчининг қариндошларидан пора олганликда гумон қилинмоқда.
Бишкекнинг Октябрь тумани суди гумонланувчини тергов тугагунча, 2 ой давомида ҳибсда ушлаб туришга қарор чиқарди.
Бир ҳафта олдин парламент депутати Хажимурат Коркмазов ҳам Нариман Тюлеевнинг иши ижобий якунланиши учун 100 минг доллар миқдорида пора олаётганида Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат комиссияси томонидан қўлга олинганди.
Изоҳ (0)