АҚШнинг Бишкекдаги элчихонаси Қирғизистон ҳукуматининг «1993 йил 19 майда Вашингтонда Қирғизистон ва АҚШ ҳукуматлари ўртасида имзоланган ёрдам кўрсатишни енгиллаштириш бўйича ҳамкорлик битимини денонсация қилиш тўғрисида»ги қароридан норозилигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Knews.kg».
Элчихона матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу битим қонуний асоси бўлиб хизмат қилган ёрдам дастурлари доирасида АҚШ Қирғизистонга ўтган давр мобайнида 2 миллиард доллар миқдорида ёрдам кўрсатган. Бу Марказий Осиёда энг катта кўрсаткичдир.Аввалроқ, Қирғизистон бош вазири Темир Сариев АҚШнинг ёрдам дастурлари билан боғлиқ ҳар қандай маҳсулот, исталган мулк, давлат ёки хусусий ташкилот, уларнинг ходимлари Қирғизистонда барча солиқлар, бож ҳамда бошқа йиғим ва тўловлардан озод қилинишини кўзда тутган ушбу битимни денонсация қилиш тўғрисидаги қарорни имзолагани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)