«Газпром» Стокгольм ҳакамлар судига Туркманистоннинг газ қазиб чиқарувчи ва газ тақсимловчи «Туркмангаз» компанияси устидан шикоят берди ва шартнома бўйича нархлар қайта кўриб чиқилишини талаб қилди, дея хабар бермоқда «Koрреспондент.net».
2010 йилда имзоланган шартнома бўйича «Газпром» Туркманистонда газнинг ҳар 1000 кубометрини 240 доллардан сотиб олган. Европага экспорт қилинадиган газ нархи тушиши натижасида туркман гази учун белгиланган нарх «Газпром»га маъқул келмай қолган.
Сотувчи билан келишмаган ҳолда концерн бир томонлама тартибда январдан Европага зиёнсиз экспорт нархи бўйича тўловга ўтди. Натижада, экспертлар ҳисоб-китобларига кўра, Ашхобод йил якунлари бўйича тахминан 400 миллион доллар йўқотади.
Изоҳ (0)