КХДР ҳукумати мамлакатда кузатилаётган кучли жазирама туфайли иш куни бошланиши эртлабки соат 5:00 га кўчирди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Пхеньяндаги барча марказий муассасаларга ва мамлакатдаги барча мактабларга алоҳида ёзги иш жадвалига ўтиш топширилган. Шу туфайли иш куни одатдагидек 8:00 да эмас, 5:00 да бошланиб, 13:00 да тугайди.
КХДР фуқароларидан ишга қуёш чиқмасидан келиб, қуёш энг фаол нуқтасига етишидан олдин ишни тугатиш талаб этилади. Қайд этилишича, ўзгариш туфайли мактабларда давомат икки бараварга тушиб кетган, чунки кўплаб болалар бунчалик эрта тура олмайди ва дарсларни қолдиришига тўғри келади. Давлат муассасаларининг туш вақтидан бошлаб ёпилиши ҳам аҳоли орасида норозиликларга сабаб бўлгани айтилган.
Изоҳ (0)