АҚШ президенти Барак Обама Африка бўйлаб хизмат сафари чоғида Кениядаги қариндошлари билан учрашади, дея хабар бермоқда «Газета.ru» давлат раҳбарининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Сьюзан Райсга таяниб.
Унинг айтишича, президент оиласининг турар жойига бормаса-да, Кенияга ташрифи давомидаги расмий тадбирлардан бирида қариндошлари билан учрашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Обама Кенияга ташрифи давомида она қишлоғи Когелога ўз қариндошларини кўргани бормаслигини маълум қилган эди. Бироқ унинг африкалик уруғ-аймоқлари АҚШ президентини меҳмонга кутаётгани ҳақида кўп марта айтиб ўтди.
Изоҳ (0)