Американинг Angels Among Us Pet Rescue ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилоти вакиллари ижтимоий тармоқлар ёрдамида Кала ва Кирани заҳарлаб ўлдиришдан сақлаб қолишга муваффақ бўлди, дея хабар бермоқда «Vesti.ru».
Facebook’да ушбу икки ит қучоқлашиб тургани акс этган фотосурат эълон қилинганида икки соат ўтиб, уларни асраб олиш истагида бўлган киши топилди.
Улар энг сўнгги дақиқаларда қутқариб қолинди — бир-бирининг пинжига кириб турган итлар сурат туширилган куниёқ заҳарлаб ўлдирилиши керак эди. Уларнинг бахтига, Facebook фойдаланувчилари келтириб чиқарган шов-шув ёрдамида жониворларга хўжайин топилди. У итларни таъсирли сурат ижтимоий тармоқда пайдо бўлганида икки соат ўтиб олиб кетди.
Изоҳ (0)