23 июль куни эрталаб маслаҳат сессиясида Олма-Ота шаҳар ҳокими Аҳмаджон Есимов депутатларга шаҳарда фавқулодда ҳолат режими эълон қилинганини билдирди, дея хабар бермоқда Kazakhstan Today.
Бу сел оқими келиши натижасида жабрланганларга максимал тезкорлик билан қонунда кўзда тутилган ёрдамни кўрсатиш учун жорий этилди. Фавқулодда ҳолат доирасида 2 миллиард тенге ажратилди.
Нашр эслатишича, бугун, 23 июль куни Каргалинка дарёсидаги сув сатҳи кўтарилиши натижасида Олма-Отанинг Наврўзбой ва Алатау туманлари қисман сув остида қолган эди.
Изоҳ (0)